Акции
05.02.2018
Ахборот
28.03.2018

                                               Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти

темир йўл минтақавий ташкилоти ҳаётидан

 

“Соғлом ҳаёт-соғлом жамият”

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги темирйўлчилар, ишчи хизматчилар, эхтиёжманд темирйўлчилар, кам таъминланган, кўп болали оилалар, ёлғиз нафақахўрларни ижтимоий ҳимоя қилишни мукаммаллаштириш, тиббий-ижтимоий хизмат турларини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 27-28-феврал кунлари “Сиҳатгох” санаторий-профилакторийси мажлислар залида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан “Меҳр-Шафқат” хизмати ҳамширалари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Маълумки, темир йўл тизимидаги темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш борасида “Меҳр-Шафқат” хизмати ҳамширалари кўплаб ижобий ишларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, темир йўл тизимидаги ишчи хизматчиларни, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларни, ёлғиз нафақахўрларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, улар учун турли хилдаги дори-дармон воситалари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар, плакатлар, санитария-гигиена воситаларини тарқатиш, малакали тиббиёт ходимлари иштирокида саломатлик тадбирларини ўтказиш, хайрия асосида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш каби вазифалар шулар сирасига киради. Бу эса темирйўлчилар оиласида соғлом ҳаёт яратилишига ва оила фаровонлигига эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Семинар-тренинг иштирокчилари учун “Меҳр-Шафқат” хизмати ҳамшираларини хизмат фаолиятини такомиллаштириш, касбий малакасини оширишга қаратилган Давлат дастурининг бажарилишида ЎҚЯОЖ Темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида, “Волонтёрлар ва жамият аъзолигига жалб этиш”, “Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамширалар малакасини ошириш”, “Меҳнат қонунчилиги бўйича ходимларнинг жавобгарлиги” каби мавзуларда мутахассислар томонидан маърузалар ўқилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати, Қон қуйиш станцияси, Республика ОИТС маркази вакиллари томонидан бугунги кунда тиббиёт йўналишидаги янгиликлар ва бу борада тизимдаги олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Темир йўл минтақавий ташкилоти “Меҳр-Шафқат” хизматининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботи тингланди.

Мазкур семинар “Меҳр-Шафқат” хизмати ҳамшираларининг келгусидаги фаолиятлари самарадорлигининг ошишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Феруза Орипова