Темирйўлчи зеболар беллашдилар
19.12.2017
Озод ва обод
05.02.2018

 “БИЗ -СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ”

Барчамизга маълумки, республикамизда мустақиллик йилларида ёшлар тарбиясига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Давлатимиз томонидан она-бола саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бугунги куннинг глобал муаммоларидан бўлган ОИТС каби бедаво касалликларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сабаби, миллатнинг жисмонан соғломлиги келажак авлоднинг соғлиги демакдир. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Темир йўл минтақавий ташкилоти ташаббуси билан Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида “Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази шифокори Н.Р.Саидаҳмедова сўзга чиқиб, ОИТС юққан ва у билан касалланганлар шу жумладан, ОИТСга дучор бўлган шахслар нафақат ўзлари учун  балки бегуноҳ фарзандари учун ҳам фожеали ҳаётни таъминлашликлари тўғрисида таъкидлаб ўтди. Гиёҳвандлик баъзи одамлар учун жисмоний таъсирдан ташқари ғоят чуқур ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар келтиради. Гиёҳвандлик катта офат.  Эндиликда у бизга ҳам етиб келди ва эпидемия қонунияти сингари кенг тарқалмоқда: 1 та гиёҳванд 1 йилда 5 та одамни зарарлайди.  Лекин улар, битта маккор ва хатарли хусусиятга эга аъзолар уларда тез кўникиб яна ва яна бошқа дозаларни талаб қила бошлайди. Агар инсон уни маълум вақтда истеъмол қилмаса  гўё кучли ташналик юз берадиган фақат ундан ҳам кучли оғирроқ азобга гирифтор бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда “Гиёҳвандлик аср вабоси” номли лавҳа намойиш этилди. Ўқувчилар ушбу лавҳа асосида ўз фикрларини баён этдилар. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, гиёҳванд модда инсон ҳаётига салбий таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Бу ёшларнинг, айниқса ўсиб келаётган вояга етмаган шахслар келажакда ўз қарашлари ва мустақил фикрларига эга бўлишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу ўтказилган тадбир ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги билимларини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Барно Орипова