«ЎТЙ» АЖ хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси
12.12.2017
Тадбир
05.02.2018
IMG_2753
IMG_2765
IMG_2720
IMG_2744
Жамиятнинг  сифат белгисини қўядиган зот бу аёлдир” деб бежизга айтмайдилар. Аёл оилада маънавий муҳит маромини сақлаб, маънавий мувозанатини ушлаб турувчи шахс эканлиги ҳаммамизга маълум. Аёллар ижтимоий ҳаётнинг муаммоларини бартараф этувчи, ўзининг ақли ва салоҳияти билан  фарзандлар камолга етказувчи зотлардир. Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади” — деган сўзларининг ўзи ҳам аёл билан жамият ўртасидаги узвий боғлиқликнинг нақадар муҳим эканини исботлаб туради. Мустақиллик йилларида юртимизда аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун уларга иш ўринлари яратиш, хотин-қизларнинг  иқтисодий соҳа, тадбиркорлик, фан ва техника тараққиёти ҳамда давлат қурилишидаги нуфузини кўтариш каби масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти, “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик Жамияти хотин-қизлар қўмитаси, Персонални бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси билан ҳамкорликда  темир  йўл тизимидаги  ўқув юртларида таҳсил олаётган  истеъдодли талаба қизлар ўртасида “Зеболар баҳси” кўрик-танловини ўтказишни  режалаштирган  эди. Мазкур кўрик-танлов Низомига асосан танловнинг биринчи босқичи – октябр-ноябрь ойларида талаба қизлар ўртасида Тошкент темир йўл муҳандислари институтида, Тошкент, Самарқанд, Қўқон темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларида, Миробод Академик лицейида ўқув юртлари миқёсида ўтказилди. Иккинчи босқич – 5-декабр Халқаро Волонтёрлар куни, 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 25 йиллиги муносабати билан ўқув юртларида ғолиб бўлган 5 нафар талаба қизлар ўртасида бўлиб ўтди. Кўрик-танловнинг асосий мақсад ва вазифалари — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, қизлар ўртасида илм-маърифатни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини ёшлар онгига етказиш, Она-Ватанга меҳр-муҳаббат, келажакка ишонч, ёшлар ўртасида дўстликни тараннум этиш, устозларга эҳтиром, бурч ва масъулият тушунчаларини тарғиб этиш, муқаддас тарихимиз, анъаналаримиз ва урф-одатларимизга  чуқур  ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, талаба ёшларнинг бўш вактларини фойдали ишлар билан тўлдириш, улар орасида ижодий ташаббускорлик ва соғлом мусобақа руҳини шакллантиришдан иборатдир. Кўрик-танлов 4 та шартдан иборат бўлиб иштирокчилар “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Энг зукко китобхон”, “Эркин мавзу” шартлари асосида беллашадилар. Кўрик-танловда иштирокчиларнинг кийиниши, саҳна ва муомала маданияти алоҳида эътиборга олинди ва хакамлар хайъати ҳар бир чиқишни 10 баллик тизимда баҳолаб бордилар. “Зеболар баҳси” кўрик-танлови республика босқичининг энг хаяжонли дақиқаларида ғолиблар эълон қилинди. Шартлар  бўйича  тўпланган баллар натижасига кўра, Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Хулкар Шерзодова 1-ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, баллар ҳисобида иштирокчилар турли номинациялар бўйича аниқландилар. Шунга кўра, Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Махлиё Йўлдошева “Энг зукко иштирокчи”, Қўқон темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи 1-босқич ўқувчиси Умрзоқова Гулнора “Энг латофатли иштирокчи”, Тошкент темир йўл мухандислари институти 4-босқич талабаси Азиза Омонова “Энг яхши ижро услуби учун”, Миробод Академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Абдулхайирова Мадина “Мухлислар меҳрини қозонгани учун” номинациялари бўйича аниқландилар.  Ғолиблар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл минтақавий ташкилотининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Инсон омили муқаддас саналган юртимизда бу каби ўтказилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этиш билан бирга ёшларни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялашда, эртанги кунга муносиб ўғил қизлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Феруза Орипова