“Мурувват – кўнгилдан бошланади”

Китоб – эзгуликнинг элчиси
12.12.2017
“Одам савдоси қурбони бўлманг!”
12.12.2017
Кучли ижтимой ҳимоя сиёсатини амалга ошириш мустақилликнинг илк кунларида ишлаб чиқилган ва дунёда эътироф этилган ўзбек моделининг муҳим тамойилларидан бири эканлиги бугунги кунда ҳаммамизга яхши маълум. Ўтган давр мобайнида республикамизда ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди.
Хайр-саҳоват, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.
Ҳар йили “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда ногиронлар учун байрам тадбирлари ташкил этиш, уларга совғалар ажратиш, холидан хабар олиш, уларнинг ўксук кўнглига қувонч олиб кириш орқали нишонланиб келинади.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида ташкилот томонидан ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизмат ва хайрия ёрдамлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ишларини янада яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу кун арафасида ташкилот томонидан темир йўл тизимидаги ногирон темирйўлчиларга ва “Меҳр-Шафқат” хизмати эхтиёжмандлари, ногирон болаларни тарбиялаётган темирйўлчи оилалар, ётиб қолган ёлғизлар ва кам таъминланган оилалардан бўлган ногиронларнинг уйларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, байрам совғалари тақдим этилди .
Ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш, эҳтиёжманд темирйўлчиларнинг ижтимоий ночор қатламларига ёрдам кўрсатишни кучайтириш ва 3-декабр “Халқаро Ногиронлар куни” муносабати билан ташкилот ташаббусига кўра, “Меҳр-Шафқат” хизмати қарамоғидаги эхтиёжманд ногиронлар учун хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Тизимдаги ногирон темирйўлчиларни ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, хасса ва қўлтиқ-таёқлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йилда бир нафар эхтиёжмандга тиш протези, 14 нафар темирйўлчиларга ногиронлар аравачаси, 1 нафар ногирон темирйўлчига эшитиш мосламаси, 61 нафар ногиронларга хасса ва қўлтиқ таёқлар хайрия асосида тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда “Мурувват – кўнгилдан бошланади” шиори остида Тошкент шаҳрида жойлашган “Эркаклар Ногиронлар уйи”, 37-сонли ақли заиф болалар учун мактаб-интернат, 103-сонли ақли заиф болалар учун мактаб-интернат, 100-сонли таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун мактаб-интернат, Кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатларида театр томошалари ва концерт дастурлари ташкил этилди.

Мазкур тадбирларда Марказий Темирйўлчилар маданият саройи “Нихол” ансамбли байрам иштирокчилари бўлган ногирон болажонлар ва катталар учун тайёрланган махсус бадиий дастур ўзгача кечди. Она юрт, бахтли болалик ва меҳр-оқибат, эзгуликни тараннум этилган шеърлар, дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.  Шунингдек, турли хил эртак қахрамонлари иштирокидаги ажойиб театр томошалари болажонларга ўзгача завқ бағишлади. “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси, Марказий Темирйўлчилар маданият саройи, “Узтемирйўлмаштаъмир” Унитар корхоналари хайрихох сифатида ўз хиссаларини қўшдилар.
Юқорида келтирилганлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини,

хусусан, ногиронларни ижтимоий муҳофазаси борасида темир йўл тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ва серқирра чора-тадбирларнинг бир томони, холос. Энг асосийси шуки, бугунги кунда тизимда ногиронларга бўлган эътиборнинг мустаҳкам пойдевори яратилди ва ушбу долзарб йўналишда мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Жаннатмакон юртимизда бугунги кунда рўёбга чиқаётган барча янгилик ва эзгулик ишлари республикамиз Мустақиллигининг ҳамда истиқлолимизнинг мевасидир. Шунинг учун ҳам бундай юртнинг, элнинг келажаги буюкдир дейишга асосимиз бор.


Феруза ОРИПОВА