Анонс – АКЦИЯ
20.11.2017
Бесплатная диагностика женщин-желенодорожниц
20.11.2017

8-май мамлакатимизда “Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой куни” ва 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланади. Халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатлари эъзозланган юртимизда тинчлик, осойишталик, эрк ва озодлик учун кураш олиб борган инсонлар ҳамиша ардоқлаб келинган. Фашизмга қарши мардлик ва жасорат кўрсатган, жанг майдонларида жонини аямаган, сабр-бардош билан бошига тушган мусибатларни енгиб ўтган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларини шарафлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш борасида юртимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.


Жумладан, Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳам темир йўл тизимидаги турли корхона ва ташкилотлар яъни, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқармаларида, “Узтемирйўлмаштаъмир” УК, “Тошкент Механика заводи” ОАЖ, “Узвагонтаъмир” ОАЖ, “Узтемирйўлйўловчи” ОАЖ, Марказий Поликлиника, Темир йўл болалар шифохонаси, Марказий клиник шифохона, Тошкент темир йўл мухандислари иснтитути, Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларининг меҳнат фахрийлари ва ташкилот “Меҳр — Шафқат” хизмати қарамоғидаги якка-ёлғиз кексалардан иборат 40 нафар фахрийларни Тошкент шаҳри бўйлаб саёхатларини ташкил этди.

Юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида ташкил этилган саёҳат иштирокчилари Тошкент шаҳрининг “Хотира хиёбони”, “Мустақиллик майдони”, “Эзгулик монументи”, “Хастимом мажмуаси”, “Шаҳидлар хотираси” хиёбони ва “Минор” жомеъ масжиди каби тарихий ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга алоҳида ғамҳўрликлар кўрсатилаётгани халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.
Темир йўл тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан ҳабар олиш борасида Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти кўплаб ижобий ишларни амалга оширмоқда.

Фахрийлар саёҳат якунида бир пиёла чой устида ўтган йилларни хотирладилар. Мазкур саёҳатни ташкил этганларга ва темир йўл раҳбариятига бу каби эътибор ва эхтиром учун алоҳида миннатдорчиликлар билдирдилар.

Барно ОРИПОВА

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ташаббуси билан 8-май “Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой куни” ва

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан фахрий темирйўлчиларни 2017 йилнинг 3-май куни Тошкент шаҳрига саёхати юзасидан

ҲИСОБОТ

8-май мамлакатимизда “Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой куни” ва 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланади. Халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатлари эъзозланган юртимизда тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун кураш олиб борган инсонларни ҳамиша элимиз ардоқлаб келган. Фашизмга қарши мардлик ва жасорат кўрсатган, жанг майдонларида жонини аямаган, сабр-бардош билан бошига тушган мусибатларни енгиб ўтган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларини шарафлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш борасида юртимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳам темир йўл тизимидаги турли корхона ва ташкилотлар яъни, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқармаларида, “Узтемирйўлмаштаъмир” УК, “Тошкент Механика заводи” ОАЖ, “Узвагонтаъмир” ОАЖ, “Узтемирйўлйўловчи” ОАЖ, Марказий Поликлиника, Темир йўл болалар шифохонаси, Марказий клиник шифохона, Тошкент темир йўл мухандислари иснтитути, Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларининг меҳнат фахрийлари ва ташкилот “Меҳр — Шафқат” хизмати қарамоғидаги якка-ёлғиз кексалардан иборат 40 нафар фахрийларни Тошкент шаҳри бўйлаб саёхатларини ташкил этди.

Юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”ни юксак савияда нишонлаш мақсадида ташкил этилган саёҳат иштирокчилари Тошкент шаҳрининг “Хотира хиёбони”, “Мустақиллик майдони”, “Эзгулик монументи”, “Хастимом мажмуаси”, “Шаҳидлар хотираси” хиёбони ва “Минор” жомеъ масжиди каби тарихий ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга алоҳида ғамҳўрликлар кўрсатилаётгани халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.
Темир йўл тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан ҳабар олиш борасида Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти кўплаб ижобий ишларни амалга оширмоқда.

Фахрийлар саёҳат якунида бир пиёла чой устида ўтган йилларни хотирладилар. Мазкур саёҳатни ташкил этганларга ва темир йўл раҳбариятига бу каби эътибор ва эхтиром учун алоҳида миннатдорчиликлар билдирдилар.

Барно ОРИПОВА

10.05.2017 й