Аёл ҳуқуқи — миллат таянчи

Указ об ОКП Узбекистана
20.11.2017
Темирйўл маликалари
20.11.2017

Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизлар ҳаёти ва фаолияти масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бундай тажриба жаҳон тарихи ва амалиётида кам учрайди. Ва буни халқаро ҳамжамият бугунги кунда тан олди!


Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби темир йўл тизимида ҳам аёллар меҳнатини қадрлаш, темирйўлчи хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, тиббий, маънавий муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу муносабат билан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаситашаббуси билан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда темирйўлчи хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида Аёл ҳуқуқи-миллат таянчи” мавзусида Тошкент темир йўл муҳандислари институтида темир йўл тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари раислари, ўқув юртлари фаол ўқитувчи ва талаба қизлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва бошқа қонуний ҳужжатларда аёллар учун кўрсатилган имтиёзлардан тўла фойдаланмоқдалар. Айни кунларда темир йўл тизимида 77 минг нафардан зиёд темирйўлчилар хизмат қилади. Уларнинг 14 минг нафардан зиёди хотин-қизлардан иборат бўлиб, бу кўрсаткич умумий ишловчилар сонига нисбатан 20 фоизни ташкил этади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг 13.12.2016 йилдаги № 530-Н сонли “Темир йўл тизимида хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, иш самарадорлиги ошириш тўғрисида”ги буйруғи асосида тизимдаги корхона, ташкилот, бўлинма ва муассасаларда Хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари фаолияти ташкил этилди. Уларда 40 нафар хотин-қизлар фидойилик билан хизмат қилмоқдалар.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилаётган “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танлови республика босқичида ўтган йиллар давомида Тошкент темир йўл муҳандислари институти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Н.Ходжаева, Қўқон темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Н.Мўминжонова, Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ё.Хакимова, Жиззах темир йўл масофаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ж.Файзиевалар нуфузли 1-ва 2-ўринларни эгалладилар.

Аёл ҳуқуқи-миллат таянчи” мавзусида